01:39 / 24.09.2015
4771

KUN.UZ дайжести: 23 сентябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 23 сентябрь куни кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Марказий Осиё давлатлари суриялик қочқинларни қабул қила оладими? Экспертлар жавоб берди>>

Душанба куни Британия парламентида чиқиш қилган лорд Десаи сурияликларнинг катта қисмини Марказий Осиё мамлакатларига кўчириш мумкинлигини таъкидлади

Россия темир йўллари Ўзбекистонга чипталар учун 45 фоиз чегирма эълон қилди>>

“Россия темир йўллари” АЖ Ўзбекистон рейслари учун 45 фоиз чегирма эълон қилди

ОАВ: келиннинг сепига 5 млн дан 50 млн гача сарфланмоқда>>

Шакти Арора Тошкентга келмайди>>

Бироз олдинроқ, хонанда Баҳриддин Зуҳриддинов жорий йилнинг 1-2 ноябрь саналарида "Жўшқин қалбим садоси" номли илк яккахон концерт дастурини мухлислар эътиборига ҳавола этиши ва бу концертга сюрприз сифатида "Ранвир" роли орқали ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Шакти Арора таклиф этилгани тўғрисида хабар берилганди

Ўзбекистонда хорижлик фирибгар сохта Zepter идиш-товоқларини ўз услубида сотишда давом этмоқда>>

Ўзбекистон Миллий университети журналистика факультети ўқитувчиси Шуҳрат Қудратхўжаев фейсбукдаги саҳифасида хорижлик фирибгарга дуч келгани ҳақида хабар қолдирди

Сурияда Қурбон ҳайити байрам сифатида нишонланмайди>>

Суриядаги мусулмонлар бутун дунё бўйлаб Қурбон ҳайити байрами бўлиб ўтадиган 24 сентябрь кунида мамлакатдаги сиёсий можаролар туфайли ҳалок бўлганлар хотираси учун байрам қилишмайди

Хитой қирувчиси АҚШ самолёти билан хавфли манёврни амалга оширди>>

ХХР Ҳарбий ҳаво кучлари қирувчиси АҚШнинг разведкачи самолёти ёнида хавфли манёврни амалга оширди

Кремль АҚШнинг Германияда ядровий қурол жойлаштиришига қарши чора кўришга тайёр>>

АҚШ Германия авиабазаларида атом бомбалари жойлаштириш фикридан қайтмаган тақдирда Россия бунга қарши контрчоралар кўришга мажбур бўлади

Don Balon: Криштиану Роналду "Реал"ни тарк этишга қарор қилди>>

Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду мадридликлар сафини тарк этишни истамоқда

Шумахернинг вазни 45 кг бўлиб қолди>>

"Формула-1" пойгаларида 7 марта чемпион бўлган пойгачи Михаэл Шумахернинг вазни айни пайтда 45 килограммни ташкил қилади

Хоразмда шифокорнинг сусткашлиги туфайли икки ойлик чақалоқ ҳалок бўлди>>

Хоразмнинг Қўшкўпир туманида икки ойлик чақалоқ шифокорнинг сусткашлиги туфайли ҳалок бўлди

ОАВ: Россияда гўдакларнинг мурдалари кўчалардан топилиши ҳоллари кўпаймоқда>>

Ушбу ойда Россиянинг турли бурчакларида янги туғилиб, оналари томонидан ташлаб кетилган чақалоқларнинг жасадлари топилиш ҳолатлари кўп кузатилди. 17 сентябрда Москвада нафақахўр аёл чиқинди қутисида гўдак мурдасини топиб олди

Top