01:48 / 24.09.2015
4121

KUN.UZ дайжести: 23 сентябрда рўй берган энг қизиқарли хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 23 сентябрь куни рўй берган энг мухим ва қизиқарли воқеалар ҳақидаги хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Путин Москва жоме масжидининг очилишида Қуръондан иқтибос келтирди>>

Россия президенти Владимир Путин Москва жоме масжидининг очилиш маросимида сўзлаган нутқида Қуръондан иқтибос келтирди

Левандовски Европадаги чемпионатлар тарихидаги энг тезкор пента-трик муаллифига айланди>>

"Бавария" ҳужумчиси 22 сентябрь куни Бундеслиганинг 5-тури доирасида "Вольфсбург"га қарши ўйинда 5та гол уриб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади

Россиялик аёл “Ока”сида 170 км/соат тезликда BMW X6дан ўзиб кетди>>

Россиянинг Кемеровск вилоятида “Ока” машинаси ҳайдовчиси 170 км/соат тезликка чиқиб, кўплаб машиналардан ўзиб кетди. Улар орасида BMW X6 ҳам бор эди

105 ёшли япон 100 метрга югуриш бўйича жаҳон рекордини янгилаганидан қониқмади>>

Япониялик Хидекити Миядзаки 100 метрга югуриб, 105 ёшдан ошганлар ўртасида жаҳон рекордини янгилади. Бироқ у ўзининг натижасидан норози эканини маълум қилди

Рим папаси АҚШдаги сафари давомида оддийгина Fiat 500L автомобилида ҳаракатланмоқда>>

22 сентябрда АҚШга келган Рим папаси Франциск АҚШ бўйлаб кичкина ва арзон Fiat 500L автомобилида ҳаракатланмоқда

Жаҳоннинг янги молиявий пойтахти Лондон бўлди>>

Лондон ўзига жаҳоннинг молиявий пойтахти мақомини яна қайтиб олди. Буюк Британия пойтахти бу борада ўзининг асосий рақиби Нью-Йоркни ортда қолдирди

Instagram`дан фойдаланувчилар сони 400 миллиондан ошди>>

Instagram фотохизматидан фойдаланувчилар сони 400 миллион кишидан ошди

Top