17:06 / 24.09.2015
5868

Мино водийсидаги тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 453 нафарга етди

Саудия Арабистонининг Макка шаҳри яқинидаги Мино водийсида юзага келган тиқилинчда ҳалок бўлганлар сони 453 нафардан ошди, жароҳатланганлар эса 719 нафарга етди. Бу ҳақда Саудия Арабистони фуқаро муҳофазаси бошқармаси ўзининг Twitter`даги расмий микроблогида хабар қилди.
Зиёратчиларга дастлаб шайтонга тош отиш амалини бажариш учун махсус жадвал тақдим этилган. Бироқ, гувоҳларнинг айтишича, африкалик зиёратчилар ўз навбатига риоя қилмаган. Натижада тиқилинч вужудга келган.

Top