19:35 / 24.09.2015
3426

Хоразмда электр таъминоти ходими фуқароларга қарийб 30 млн сўм қарз юклаб қўйди

“Шимолгазтаъминот” унитар корхонаси “Қўшкўпиртумангаз” филиали назоратчиси Бойбек Насимов фуқаролар ҳисобига сохта қарз ёзиб, улардан пул ундиришга ҳаракат қилганликда айбланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
95 нафар фуқарога 27 млн сўмдан ортиқ қарз юклаб қўйиб, улардан бу қарзни ёпишни талаб қилган. Бунинг натижасида кўпгина 300 мингдан 600 минг сўмгача бўлган пулларни олиб, кассадан ўтказмай, ўзлаштириб юборган.
Унинг бу ҳаракатлари фош этилиб, жиноятчи судга тортилди.

Top