21:36 / 25.09.2015
2717

Экстремизм ва террорчиликни тарғибот қилгани учун Қозоғистонда Vimeo сайтига кириш тўсиб қўйилди

2015 йил 7 сентябрда Остона шаҳрининг Есил туман суди Vimeo видеопортали ва бошқа бир қатор интернет-ресурсларни Қозоғистон қонунчилигига хилоф деб топди ва уларнинг Қозоғистон ҳудудида фаолиятини тўхтатиб қўйди, деб хабар бермоқда Остона шаҳар суди матбуот хизмати.

“Умуман Vimeo интернет-ресурси шафқатсизлик ва зўравонлик ҳамда террорчилик ва диний экстремизмни тарғибот қилувчи катта миқдордаги видеоматериалларга эга”, дейилди судда.

Матбуот хизматида қайд этилишича, интернет-ресурслар томонидан тарқатилувчи материаллар таҳлили уларнинг қонунга зид характердалигидан гувоҳлик беради, чунки бу материаллар террорчилик фаолиятини амалга оширишга чақириқларга эга, уларда бундай фаолият асослаб оқланган. Қозоғистоннинг “Оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги” қонунига мувофиқ, Қозоғистон ҳудудида бундай турдаги фаолият тақиқланган.

Top