17:26 / 25.09.2015
3483

Ўзбекистон нефть-газ секторида 4 минг мутахассисга талаб бор

Ўзбекистон нефть-газ секторида 4 минг мутахассисга талаб бор. Бу ҳақда Губкин номли Россия нефть ва газ давлат университетининг Тошкент филиали вакиллари ахборот берди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Ўзбекистон нефть-газ соҳасининг ривожланишига бағишланган конференция бўлиб ўтмоқда.

Ушбу конференцияда маълум қилинишича, олийгоҳ 2 минг мутахассис тайёрлаб беради, айни пайтда Ўзбекистонда ушбу соҳада 4 минг мутахассисга эҳтиёж бор.
2013-2014 ўқув йилида олийгоҳни 300 мутахассис битириб чиққан эди. Айни пайтда у ерда таҳсил олаётганлар сони 580 кишини ташкил қилади.

Top