20:13 / 25.09.2015
6714

Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионати 2022 йилнинг 21 ноябрь-18декабрь кунлари бўлиб ўтадиган бўлди

ФИФА ижроия қўмитаси Цюрихдаги йиғилишда Қатарда бўлиб ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати ўтказилиши муддатларини тасдиқлади. Мусобақа 2022 йилнинг 21 ноябридан 18 декабригача ўтказиладиган бўлди, деб маълум қилинди ташкилотнинг расмий матбуот-баёнотида.

Доҳада февралда 2022 йилги жаҳон чемпионати ишчи гуруҳининг йиғилишида жаҳон чемпионатини Қатарда ёз пайтида жуда иссиқ ҳаво бўлиши сабабли ноябрь-декабр ойлари ўтказиш таклиф қилинган эди. ФИФА ижроия қўмитаси 19 март куни 2022 йилги жаҳон чемпионати финали 18 декабрда ўтказилишини, мусобақанинг ўзи эса Европа миллий чемпионатларига камроқ таъсир ўтказиши мақсадида одатдаги 31-32 кун ўрнига 28 кун бўлишига қарор қилинган эди.

Қатардаги жаҳон чемпионати муддатлари ижроия қўмита томонидан 2018-2022 йилги халқаро тақвимни қабул қилиш доирасида тасдиқланди.

Top