08:05 / 25.09.2015
12542

Саудия Арабистони қироли ҳажнинг ўтказилиш тартибини қайта кўриб чиқишга буйруқ берди

Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз Ал-Сауд ҳаж пайтида юз берган кўплаб инсонлар ўлимига олиб келган фожиалар ортида ҳажнинг ўтказилиш тартибини қайта кўриб чиқишга буйруқ берди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали маълум қилди. 

Қирол Маккада ҳаж пайтида тиқилинч юз бергани оқибатида ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди ва воқеани тергов қилишга буйруқ берди.

Охирги маълумотларга кўра, Ийд ал-Адҳ байрамининг биринчи куни эрталабки пайт Маккада ҳажнинг асосий амалларидан бири – “шайтонга тош отиш” жойига олиб борувчи йўлда юз берган тиқилинч оқибатида 717 киши ҳалок бўлди, 900 га яқин киши жароҳат олди.

Top