18:26 / 25.09.2015
2036

Япониялик Инцуми Табира Қорақалпоғистондаги болалар кутубхонасида қорақалпоқ тилини ўрганмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ахборот-ресурс марказининг янги биноси 2015 йил апрель ойида фойдаланишга топширилган эди. “Истиқлол” дам олиш марказида қад ростлаган ушбу иншоотнинг қурилиши учун 4 миллиард 125 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди.
Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, 5 мингдан ортиқ китоб фондига эга бўлган ушбу ахборот-ресурс марказида ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, рус, инглиз, япон тилларидаги китоблар, бадиий адабиётлар қаторида CD-диск, аудио-видео тасма, чет тилларни ўрганиш дастурлари ҳам мавжуд. “Янги ахборот технологиялари ва интернет синф хизмати” бўлимидаги 24 та компьютер “ZiyoNET” тармоғига уланган.
Ахборот-ресурс марказида Япониядан келган ўқитувчи Инцуми Табира кутубхонада қорақалпоқ тилини ўрганмоқда. Бир вақтнинг ўзида, у болаларга япон тилини ўргатмоқда.

Top