13:24 / 26.09.2015
3211

3,4 млн сўмлик парфюмерия воситаларини Ўзбекистон ҳудудига ноқонуний равишда олиб кирилишига йўл қўйилмади

Тошкент шаҳри божхона ходимлари томонидан катта миқдордаги товар-моддий бойликларнинг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди. Бу ҳақда давлат божхона қўмитасининг ахборот хизмати хабар берган.

Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Келес” темир йўл божхона пости ходимлари томонидан “Новосибирск-Тошкент” йўналиши бўйича кириб келган йўловчи ташиш поезди йўловчиларининг қўл юкларини божхона назоратидан ўтказиш натижасида фуқаролар А.Рахимов ҳамда О.Махмудов умумий қиймати 36,6 млн сўмдан ортиқ бўлган 70 турдаги товар-моддий бойликлар, маиший тозалаш воситалари ва парфюмерия маҳсулотларини йўловчи божхона декларациясида ва божхоначиларнинг оғзаки сўрови пайтида маълум қилмасдан туриб, олиб киришга урингани фош қилинди.

Шунингдек, пост ходимлари “Алмата-Нукус” йўналиши бўйича кириб келган поезди йўловчиси У.Жабборов томонидан қиймати салкам 3,4 млн. сўмлик товар-моддий бойликлари, хусусан парфюмерия ва аёллар гигиеник воситаларини ноқонуний равишда олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.

Юқоридаги ҳолатларда ушбу шахслар юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб, товар-моддий бойликларини тижорат мақсадида олиб киришга уринишган.

Top