18:52 / 26.09.2015
3321

«Тоттенхэм» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Англия чемпионатининг 7-тури “Тоттенхэм” ҳамда “Манчестер Сити” клублари ўртасидаги учрашув билан бошлаб берилди. АПЛ грандлари иштирокидаги бу баҳсда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Дастлаб, ўйиннинг 25-дақиқасида Кевин де Брюйне “Сити”ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, танаффусга яқин Эрик Дайер жавоб голини урди.

Ўйиннинг 50-дақиқасига келиб, Тоби Алдервейрелд Кабальеро дарвозасини икккинчи бор ишғол этди. Орадан 11-дақиқа ўтгач эса Харри Кейн ҳисобни 3:1 кўринишга олиб келди. 79-дақиқада Эрик Ламела рақиб дарвозасига тўртинчи голни ҳам йўллаб, якуний натижани ўрнатди.

Англия чемпионати, 7-тур

Тоттенхэм – Манчестер Сити 4:1 (1:1, 3:0)
Голлар: 0:1 – 25 де Брюйне, 1:1 – 45 Дайер, 2:1 – 50 Алдервейрелд, 3:1 – 61 Кейн, 4:1 – 79 Ламела.
Тоттенхэм – Льорис, Вертонген, Алдервейрелд, Дэвис, Дайер, Ламела (Кэрролл, 87), Алли, Эриксен (Шадли, 68), Уокер, Сон Хин Мин (Н'Джи, 77), Кейн.
Манчестер Сити – Кабальеро, Отаменди, Коларов, Санья, Демичелис, Фернандиньо (Насри, 69), Фернандо, Туре (Навас, 56), де Брюйне, Стерлинг, Агуэро (Робертс, 86).
Огоҳлантиришлар: Демичелис (45), Ламела (56), Дайер (59), Эриксен (65), Алли (88), Кейн (90).

Top