19:06 / 27.09.2015
5266

Афғонистонда ИШИД жангарилари полиция участкасига ҳужум қилишди

Афғонистон ҳукумати Нангархар вилояти ҳудудида 300 нафардан ортиқ жангарилардан иборат гуруҳ полиция участкасига ҳужум уюштиргани ҳақида маълум қилди.

Маҳаллий ҳокимият вакиллари бу ҳужум "ИШИД"нинг махсус тайёрланган режаси асосида амалга оширилгани ҳақида айтишган.

Бу ҳудуд аввалдан толибонлар ва "ИШИД" жангарилари ўртасидаги тўқнашувлар маркази бўлиб келади.

Хабарда ушбу ҳужумни бартараф этиш вақтида жангарилардан 35 нафари ўлдирилгани айтилган.

Кобулдаги расмийлар эса бу ҳудудда жиҳодчиларга қарши амалга оширилган ҳарбий амалиёт чоғида улардан 50 нафарга яқини йўқ қилингани ҳақида хабар берган.

Top