18:37 / 27.09.2015
3063

Кишинёвда оммавий норозилик намойиши ўтказилмоқда

Молдавияда яна бир марта ҳукуматга қарши оммавий намойиш бошланди. Парламент биноси олдида йиғилган намойишчилар навбатдан ташқари парламент сайлови ўтказилишини талаб қилишмоқда ва мамлакат президенти Николай Тимофтининг истеъфога чиқишини исташмоқда.

Воқеа жойидан хабар берган мухбирлар намойиш тинч руҳда ўтаётганини таъкидлашган. Намойишчилар шаҳар кўчалари бўйлаб марш уюштиришган ва парламент биноси олдида тўхташган.

Ушбу тадбирлар мухолифатдаги Социалистлар партияси (раҳбари Игор Додон) ва "Нашей партии" (раҳбари Бельц шаҳри мэри, Молдавияда катта таъсирга эга бўлган шахс Ренато Усатого) томонидан ташкиллаштирилган.

Маълумот учун, Тимофтининг жорий президентлик муддати 2016 йилнинг 22 мартигача давом этади.

Top