00:45 / 27.09.2015
12607

KUN.UZ дайжести: 26 сентябрда кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 26 сентябрь куни кенг муҳокамага сабаб бўлган хабарларни такроран ҳавола этамиз.

ОАВда келин танлашда қандай мезонлар эътиборга олиниши айтилди>>

“Оила даврасида” чиққан мақолада келинларни танлаш борасида майдонга келаётган янги мезонлар масаласига тўхталиб ўтилди

Эрдўған Саудия Арабистонини ҳаждаги тиқилинчдаги фожиада айблашни нотўғри деб ҳисобламоқда>>

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳаж пайтида Мино водийсида юз беган фожиада барча айбни Саудия Арабистони ҳукумати зиммасига юклашни нотўғри деб ҳисобламоқда

Тожикистон бош прокуратураси: исёнчи генерал тарафдорлари хориждан молиялаштирилган>>

Тожикистондаги исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги террорчилик гуруҳи тарафдорлари хориждан молиялаштирилган

ОАВ: Бразилия суди Неймарнинг 48 млн долларлик ҳисоб рақамини музлатиб қўйди>>

Бразилия суди футбол бўйича миллий терма жамоа ўйинчиси Неймар ва унинг оиласи аъзоларини солиқ тўламасликда гумон қилиб, уларнинг банкдаги ҳисоб рақамларини музлатиб қўйди

Емельяненко янги йил кечасида ўтказадиган жангги учун 2,5 млн доллар олади>>

Аралаш қоидалар бўйича россиялик машҳур спортчи Федор Емельяненко катта танаффусдан кейинги илк жангини янги йил оқшомида ўтказиши маълум бўлганди. У бу жангда иштирок этиши учуноқ 2,5 млн доллар олади

Volkswagen‘нинг 5 млн автомобили носоз дастурий таъминот билан жиҳозлангани маълум бўлди>>

Volkswagen маркасидаги 5 млнга яқин автомобиль носоз дастурий таъминот билан жиҳозланган бўлган, деб айтди компаниянинг янги раҳбари Маттиас Мюллер Вольфсбургда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида

Top