07:46 / 27.09.2015
4057

Марказий Африка Республикасида мусулмон ва христианлар ўртасидаги тўқнашувларда 21 киши ҳалок бўлди

Марказий Африка Республикасининг Банги шаҳрида мусулмон ва христианлар ўртасида содир бўлган тўқнашувларда камида 21 киши ҳалок бўлди ва 100 га яқини жароҳат олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Шифокор ва гувоҳларнинг айтишича, тўқнашувлар асосан христианлар яшайдиган туманда юз берган. Мусулмонлар томонидан насронийларга ҳужум кўчада жасади топилган мусулмон учун ўч олиш сифатида амалга оширилган бўлиши мумкин.

Қайд этилишича, бу Франция ва БМТ тинчликпарвар кучлари томонидан қўриқланувчи шаҳарда юз берган энг жиддий зўравонлик ҳолати бўлди.

Top