20:27 / 27.09.2015
4439

Путин Москванинг Дамашққа бераётган ёрдами қонуний эканлигини айтди

Россия президенти Владимир Путин Россия Сурия ҳукуматига қонуний ёрдам кўрсатаётганини айтди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Биз Сурия ҳукуматининг ҳарбий-техник ёрдам кўрсатиш ҳақидаги илтимоси бўйича ҳаракат қилмоқдамиз, биз буни қонуний халқаро шартномалар асосида амалга оширмоқдамиз”, деб айтди Путин.

Президентнинг айтишича, Россия Сурияга қурол-аслаҳа ва гуманитар ёрдам етказиб бермоқда, ҳарбий персонални ўргатмоқда.

“У ерда фақат ягона қонуний армия бор. Бу Сурия президенти Асаднинг армияси. Ва унга, бизнинг баъзи халқаро ҳамкорларимизнинг талқинича, муҳолифат қаршилик кўрсатмоқда. Ҳақиқатда эса Асад армияси террорчилик ташкилотлари билан курашмоқда”, деб айтди Путин АҚШ телекомпанияларига берган интервьюсида.
Путин Россия БМТнинг низомига кўра ҳаракат қилаётганини қўшимча қилди.

Top