19:59 / 27.09.2015
3807

Шайхонтоҳурлик фирибгар аёл танишидан “қариндошини Ҳиндистонда даволатиш учун” 16.5 млн сўм олди

Шайхонтоҳурлик фирибгар аёл танишидан “қариндошимни Ҳиндистонда даволатаман” деган баҳонада 16.5 млн сўм олиб, қайтариб бермади. Жабрланувчининг мурожаатига кўра у қўлга олиниб, судга тортилди. Воқеа тафсилотлари “Огоҳ” нашрида ёритилди.

Айтилишича, 1984 йили туғилган Дилмира Узоқова ўзидан 12 ёш кичкина бўлган Халил Бакиров билан танишиб, унинг ишончига кирган. У йигитчадан қариндошини даволатиш учун Ҳиндистонга жўнатаётганини айтиб, қарзга пул сўраган. Дилмира ўлжасидан 16.5 млн сўм олиб, шундан сўнг у билан алоқани узишга ҳаракат қилган. Лекин Бакиров, алданганини тушунгач, тегишли ташкилотларга мурожаат қилган.

Top