08:46 / 28.09.2015
2672

Кэмерон: Буюк Британия экологик муаммоларни ҳал қилишга 8.8 млрд доллар йўналтиради

Буюк Британия ҳукумати экологик муаммолар билан шуғулланувчи иқлимий тадқиқотлар Халқаро фондига 5.8 млрд фунт стерлинг ёки 8.8 млрд доллар йўналтиради. Бу ҳақда 27 сентябрь куни мамлакат бош вазири Дэвид Кэмерон тарқатган баёнотда айтилди.

Айтилишича, ушбу маблағ 2021 йил мартига қадар ажратиб борилади. Баёнотда таъкидланишича, бу маблағлар ҳисобига жаҳондаги энг долзарб экологик муаммолар ечимлари устида иш олиб борилади.

Буюк Британиянинг ушбу соҳага ажратаётган маблағи миқдори бу давр ичида икки баробарга кўпайиши айтилмоқда.

Top