09:53 / 28.09.2015
3581

Мино водийсидаги бахтсиз ҳодиса туфайли ҳалок бўлган эронликлар сони 169 нафарни ташкил этмоқда

Маккада ҳаж ибодатларини адо этиш чоғида юз берган тиқилинч туфайли ҳалок бўлган эронликлар сони 169 нафарга етди. Бу ҳақда Тасним ахборот агентлиги хабар берди.

Бундан ташқари 100 нафар эронлик жароҳатланган ҳамда 300 нафардан ортиқ эронлик бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, фожиа 24 сентябрь куни эрта тонгда Макка яқинидаги Мино водийсида содир бўлди. Иккита улкан одамлар оқими чодирлар шаҳарчасидан шайтонга тош отиш амали бажариладиган ҳудудга элтадиган йўлдаги чорраҳада тўқнаш келиб қолган. Кўчалар кесишмасида улкан тиқилинч вужудга келиб, натижада 769 киши ҳалок бўлди, энг камида 934 зиёратчи жароҳатланган.

Бундан олдинроқ, Эрон диний раҳнамоси Хаменеи Ар-Риёдни Мино водийсидаги нохуш воқеа учун узр сўрашга чақирганди.

Top