10:03 / 28.09.2015
5016

NYT: Россиянинг ИШИДга қарши Ироқ билан ҳамкорлик қилиши АҚШ учун кутилмаган ҳол бўлди

Ироқ ҳукуматининг ИШИДга қарши курашда Сурия, Россия ва Эрон билан ҳамкорлик қилиши борасидаги баёноти АҚШ учун кутилмаган ҳол бўлди, деб ёзади The New York Times.

Айтилишича, Россия бир ой ичида иккинчи марта америкалик сиёсатчиларни ҳайрон қолдирмоқда. Биринчи марта бундай ҳолат Суриядаги Латақия авиабазасида Россия самолётларининг пайдо бўлганида кузатилган эди.
“АҚШ дипломатик стратегияга таяниб, Россиянинг Сурия масаласидаги кўмагига ишонч билдирган пайтда ҳам Кремль бир томонлама сиёсий қадамлар ташлашдан тўхтамади”, - дейилади мақолада.

Таъкидланишича, икки давлат Сурия муаммоларини бошқача тушунади, шу туфайли ҳам улар орасида келишувга эришилиши катта қийинчиликлар туғдирмоқда.

Top