22:03 / 28.09.2015
6347

Обама: АҚШ учун тўғри бўлган нарса, барча демократик давлатлар учун ҳам тўғридир

АҚШ учун тўғри бўлган барча нарса, бошқа барча демократик давлатлар учун ҳам тўғридир, деб айтди АҚШ президенти Барак Обама БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида.

“Мен АҚШ учун тўғри бўлган нарса, бошқа демократиялар учун ҳам тўғридир, деб ўйлайман. Бу ерда тасодифий нарса йўқ. Биз қандайдир гуруҳларга салбий муносабатда бўлишимизга кўра ўзимизни баҳоламасдан, ўз давлатларимиз билан фахрлансак бўлади. Биз бошқаларни ваҳимали кўрсатмасдан, ватанпарварлар бўлишимиз мумкин, биз қолганларни таҳқирламасдан, ўзимизнинг ўхшашлигимиз, динимиз, анъаналаримизни ардоқлашимиз мумкин. Бизнинг тизимлар мутлақ ҳокимият ўз ортидан мутлақ коррупцияни келтириб чиқаришини англашга асосланган”, деб айтди Обама.

Обаманинг айтишича, “сиз ҳозир бу ерда, Нью-Йорк кўчаларидан юрганингизда черковлар, синагога, ибодатхоналар ва масжидларни учратишингиз, одамлар ўз динига бемалол эътиқод қилаётганларини кўришингиз, бутун сайёрадан одамларни топа олишингиз; бу давлатда ҳар бир одам қандай кўриниши, кимни яхши кўришидан қатъий назар, ўз ҳиссасини қўша олиши” АҚШ учун куч манбаи бўлиб хизмат қилади.

Top