20:16 / 28.09.2015
4295

Обама: биз муҳожир миллатмиз

АҚШ президенти Барак Обама БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясида ирод қилган нутқида долзарб муаммолардан бири бўлмиш муҳожирлар масаласига эътиборни қаратди.

У АҚШ муҳожирлар учун асосий донор экани ҳақида айтди.

"Биз муҳожирларга ёрдам бериш мақсадида янги ҳаракатларни бошлаймиз. Биз муҳожирпарвар халқмиз, чунки биз ўзимиз муҳожирлармиз", дейди Обама.

Унинг сўзларига кўра, муҳожирларга ёрдам кўрсатиш масаласи - коллектив хавфсизлик масаласидир.

Обама йиғилганларни касалликлар ва қашшоқликка қарши курашишга чақирди.

Top