23:09 / 28.09.2015
2894

Ўзбекистон делегацияси Нью-Йоркда Италия ТИВ раҳбари билан учрашди

2015 йилнинг 26 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон Республикаси делегациясининг БМТ Бош Ассамблеяси 70-сессияси ишида иштироки доирасида ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Италия Республикаси ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Паоло Жентилони билан икки томонлама учрашув ўтказди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Ўзбекистон-Италия муносабатларининг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар ҳамда БМТ Бош Ассамблеясининг жорий сессияси кун тартиби ва долзарб халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Учрашув давомида турли даражадаги алоқаларни фаоллаштириш, жумладан навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувларни ва ҳамкорликнинг қўшма институтлари мажлисларини ўтказиш муддатлари бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Top