17:09 / 28.09.2015
2421

ПСЖ мухлисларига Украинага ЧЛ ўйинига бормасликни маслаҳат берди

ПСЖ жамоаси раҳбарияти расмий сайтида эълон қилган баёнотида мухлисларига Украинага ЧЛ доирасида Донецкнинг “Шахтёр” жамоасига қарши ўтказиладиган ўйинига бормасликни маслаҳат берди.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг иккинчи тури доирасидаги ушбу учрашув 30 сентябрь куни Львовда бўлиб ўтади.

Хабарномада айтилишича, Франция клуби Украинадаги сиёсий вазият туфайли мухлислари учун Львовга ташрифни ташкил этмайди. Бундан ташқари, клуб мухлисларига мустақил равишда ўйинга бормасликни тавсия қилди.

Top