22:22 / 28.09.2015
13004

Украиналиклар делегацияси Путиннинг чиқишини ўз байроқларини кўтарган ҳолда қаршилашди

Россия президенти Владимир Путиннинг БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши олдидан анжуманда қатнашаётган Украина делегацияси аъзолари украинларнинг афтодаҳол байроғини намойиш этишди. Бу ҳолат тасвири расмий Киевнинг БМТ қошидаги вакили Юрий Сергеев томонидан твиттерга жойлаштирилди.

"Бизнинг делегациямиз ўртоқ Путин нутқ сўзлаш учун минбарга кўтарилаётганида залдан чиқиб кетишди. Ундан олдинроқ эса унинг рўпарасида туришиб, унга Илавойскдан келтирилган Украина байроғини кўрсатишди. Мана кўринг", деб ёзади Сергеев.

Бироз олдинроқ, Путиннинг чиқиши арафасида украиналиклар анжуман ўтказилаётган зални тарк этишгани ҳақида хабар берилганди.

Владимир Путин ўз нутқида Украинадаги вазиятга ҳам тўхталган ва Украинани қайта қуриш жараёнида Донбасс аҳолиси манфаатлари ҳисобга олиниши кераклигини таъкидлаб ўтган.

Top