17:40 / 29.09.2015
2545

“Навоийазот” АЖда сувни зарарсизлантириш технологияси ишлаб чиқилди

Ўзбекистонда сувни зарарсизлантиришга қаратилган эрувчи хлор таблеткалари ишлаб чиқариш технологияси яратилди, деб хабар беради “Ўзкимёсаноат” ДАК матбуот хизмати.

Ушбу янгилик “Навоийазот” АЖда ишлаб чиқилди. Айтилишича, бундай таблеткалар ишлаб чиқаришга қаратилган тажриба ускунаси протитипи яратилган.

Айни пайтда маҳсулотнинг синов партияси ишлаб чиқарилган. Уни кенг миқёсда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш борасида методик тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда ҳуқуқий-норматив ҳужжатларни мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Top