10:20 / 29.09.2015
3599

АР: Обама ва Путиннинг чиқишлари – Сурия инқирозига бўлган ёндашувлар дуэлидир

АҚШ ва Россия президентларининг БМТ Бош Ассамблеяси 70-саммитидаги чиқишлари Сурия инқирозига бўлган турлича ёндашувларнинг дуэли бўлди, деб ҳисоблайди Associated Press агентлиги. Бу дуэлнинг натижаси эса тадбир якунига кўра ўтказилган тантанали ланчда кўринди: Обама нохуш кайфиятда бўлса, Путин юзидан табассумни туширмади.
“БМТ Бош Ассамблеясидаги дуэль типидаги нутқларида икки етакчи Сурия масаласида мутлақо қарама-қарши ёндашувларни билдириб ўтишди”, - деб ёзади муаллиф. Эслатиб ўтамиз, ўз чиқишида Обама ўтиш жараёнида Башар Асадни ҳокимиятдан кетказиш муҳимлигини таъкидлаган бўлса, Путин Суриянинг амалдаги ҳукуматидан воз кечиш нотўғрилигини эътироф этди.
“Обама ва Путиннинг Суриядаги вазиятга бўлган ёндашуви улар 250 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган ва миллионлаб қочқинларнинг мамлакатдан чиқиб кетишига сабаб бўлган урушни ҳал қилишда қандай ҳамкорликни йўлга қўйишлари борасидаги саволни очиқ қолдиради”, - хулоса қилди мақола муаллифи.

Top