14:24 / 29.09.2015
3271

Лавров Суриянинг Ироқ ва Ливия йўл қўйган хатоларни такрорламаслигига ишонч билдирди

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Сурия сиёсий ислоҳотлар ўтказиш масаласида Ироқ ва Ливия йўл қўйган хатоларни такрорламаслиги кераклигини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” маълум қилди.

“Биз барча зарур сиёсий ислоҳотлар олиб борилишини, бироқ улар Ироқ ва Ливия йўл қўйган демократияни ёйиш мақсадида хориждан уюштирилган босқинлар мамлакатларда нотинчликни келтириб чиқариб, натижада мазкур давлатларнинг бутунлай йўқ бўлиб, уларнинг уч-тўрт-беш майда бўлакларга ажралиб чегарасига келиб қолишига олиб келган хатоларни такрорламаслигини хоҳлаймиз”, - деди Лавров.

Лавровнинг таъкидлашича, бутун дунё учун энг асосий вазифа терроризмга қарши кураш бўлиши керак. Суриядаги сиёсий ислоҳотлар эса ҳукумат ва барча мухолифатдаги гуруҳлар иштирокида амалга оширилиши лозим.

Шунингдек, Лавров Путин ИШИДга қарши курашда жангарилар позицияларига авиазарбалар бериш ва ер усти ҳарбий амалиётларида ахборот марказининг самарадорлигига ишонч билдираётганини таъкидлаб ўтди.

Top