15:49 / 29.09.2015
1975

Манба: Бағдоддаги ахборот маркази октябрь-ноябрь ойларида иш бошлайди

Бағдод шаҳридаги Ироқ, Сурия, Эрон ва Россия ўртасидаги разведка маълумотларини алмашиш ахборот маркази ўз ишини 2015 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида бошлайди. Бу ҳақда РИА “Новости” ҳарбий-дипломат ахборот манбасига асосланиб хабар берди.

“Ахборотлар алмашиш, бу — сўзсиз, тўртта мамлакат томонидан қўлга киритилган разведка маълумотларини айирбошлаш демакдир. Минтақада ИШИД таъсирининг тарқалиш хавфи кучайган даврда бу ишонч ва масъулият учун муҳим палладир. Марказ октябрь-ноябрь ойлари давомида очилади”, - деди ахборот манбаси.

Унинг маълумотларига кўра, ахборот марказини таъсисчи давлатларнинг ҳарбий раҳбарлари уч ойдан навбати билан бошқаради.

Бундан аввалроқ Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Барак Обама билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг БМТ Бош Ассамблеяси майдонида Ироқнинг Бағдод шаҳрида ташкил этилган ахборот маркази терроризмга қарши курашга қизиқиш билдирган қарийб барча мамлакатлар учун очиқ эканини маълум қилган эди.

Top