07:34 / 29.09.2015
2199

Нурсултон Назарбоев: кейинги 30 йилда дунё ҳарбий можаролар муаммосини йўқ қилиши керак

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев БМТ Бош ассамблеяси 70-сессиясидаги нутқида дунё 70 йиллик ҳарбий можаролар давомида янгиларининг пайдо бўлишини йўқ қилиш учун ҳанузгача ечим топа олмаганини таъкидлаб ўтди.

Назарбоев инсоният урушга йўл қўймаслик учун янги ривожланиш стратегиясига ўтиши керак, деб айтиб ўтди.

Қозоғистон раҳбарининг айтишича, БМТ ўзининг 100 йиллигигача ҳарбий можаролар муаммосини бутунлай ҳал қилиши зарур. “Яқин 30 йил ичида дунё ҳарбий можаролар муаммосини йўқ қилиши керак”, деб таъкидлаб ўтди Назарбоев.

Top