12:03 / 29.09.2015
6118

Оқ уй: Путин ва Обама иш юзасидан гаплашишди ва кўп нарсаларни муҳокама қилишди

Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти учрашуви ишчан руҳда ўтди ва унда кўп масалалар ҳал этилди, деб ҳисоблайди Оқ уй.
"Бу фикрларнинг иш юзасидан алмашинувидир”, — деди Оқ уй маъмурияти вакили журналистларга. - "Улар кўп саволлар устида ишлашди", — деб қўшимча қилди у. Яна унинг айтишича, Путин ва Обама мавжуд муаммоларга бутун эътиборларини қаратишган.
Шунингдек, улар Сурия инқирози муаммосидан чиқиш йўлини биргаликда муҳокама этишди, деб айтиб ўтди маъмурият вакили.
Путин ва Обама ўртасидаги учрашув душанба куни, кечаси БМТда бўлиб ўтди. 55 дақиқага мўлжалланган учрашув бир ярим соат давом этди.

Top