11:33 / 29.09.2015
5417

Путин: Немцовнинг ўлдирилиши – Россия тарихининг шармандали саҳифасидир

Мухолифатчи сиёсатчи Борис Немцовнинг ўлдирилиши Россия тарихининг энг шармандали саҳифаларидан биридир. Буни Россия президенти Владимир Путин тан олди.
“Мен буни бошидан айтган эдим, бу замонавий тарихимизнинг шармандали саҳифасидир, жиноятчилар ушланиши ва жазоланиши даркор. Буни бирдан амалга оширишнинг имкони йўқдир балки, аммо бизда бундай мисоллар кўп”, - деди у америкалик журналист Чарли Роузга берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Немцов ўтган йилнинг 28 февраль куни Москванинг марказида отиб кетилди. Айрим мухолиф сиёсатчиларнинг таъкидлашича, ўлимидан олдин у Украина шарқидаги урушда Россия ҳарбий қисмлари айирмачиларга ёрдам бераётгани ҳақидаги маълумотларни ошкор қилмоқчи бўлган.

Top