09:44 / 29.09.2015
5217

Путин: Россияни ажратиб қўйиш имконсиз, сиёсий санкциялар эса самарасиз

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Россияга нисбатан қўлланилган санкциялар кутилган самарани бермаслигини таъкидлаб ўтди.

“Биз аввал-бошданоқ санкциялар ва ажратиб қўйиш сиёсати замонавий дунёда мутлақо самарасиз экани ва кўзланган мақсадларга етказмаслигини маълум қилган эдик”, - деди Россия етакчиси журналистларнинг Россиянинг ажратиб қўйилиши барбод бўлдими, деган мазмундаги саволларига жавоб берар экан.

“Россия сингари мамлакатларга нисбатан бу (ажратиб қўйиш) шунчаки мумкин эмас, ҳеч бўлмаса географик харитага назар ташлаш лозим”, - деди Путин.

Top