08:06 / 29.09.2015
4032

Путин: санкциялар дунё қоидаларини қайта ёзмоқда

Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясидаги нутқи давомида давлатлар, жумладан Россияга қарши халқаро санкциялар нафақат сиёсий кўринишга эга, балки бозордан рақобатчиларни бартараф этишга ҳам хизмат қилади, деб айтди.

“БМТни четлаб ўтган ҳолда давлатларга санкциялар киритиш оддий ҳолга айланиб қолди, улар бозордан рақобатчиларни бартараф этиш усули бўлиб хизмат қилади”, деб айтди Путин.

Путиннинг таъкидлашича, яқиндагина давлатлар иқтисодий чегараларсиз дунёни, мисол учун Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) доирасида, орзу қилаётган эдилар, бироқ санкциялар бундай мунозараларни йўққа чиқаради.

“Эҳтимол, бизни ўйин қоидалари тор доирадаги давлатлар манфаатларини ҳисобга олиб янгидан ёзилгани ҳолати олдига қўйишмоқчидир. Бу жаҳон иқтисодиётининг бутунлай издан чиқишига олиб келиши мумкин”, деб айтди Путин.

Путин ЖСТ, БМТ ва “катта йигирмалик”нинг яқин орадаги йиғилишларида иқтисодиётнинг халқаро муаммолари ҳамда давлатларга санкциялар киритишни иқтисодий босим усули сифатида муҳокама қилишни таклиф қилмоқда.

Путин Евроосиё ва Европа Иттифоқи доирасида ягона иқтисодий ҳудудни уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратишга чақирди.

Top