08:02 / 29.09.2015
10309

Россия ва АҚШ президентлари БМТдаги ланч пайтида бир стол атрофида ўтиришди

БМТ Бош ассамблеяси 70-сессияси иштирокчилари учун ташкил этилган ланч пайтида иштирокчиларнинг столлар атрофида ўтириш схемасидан Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Барак Обама ўртасида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ўтириши аён бўлди.

Схемада Пан Ги Муннинг чап томонида Путин, ўнг томонида Обама; Путиннинг ёнида Иордания қироли, Обама ёнида эса Польша президенти ўтириши кўрсатилган.

Бош котиб ўтирадиган стол атрофида 12 та делегация раҳбари, жумладан, Ҳиндистон, Австрия, Нидерландия ва Жанубий Корея раҳбарлари ўтиришлари кўрсатилган.

АҚШ президенти Барак Обама ланч пайтида қадаҳ сўзи айтди.

“Мен бу қадаҳни БМТ, бизнинг уюшмамиз ва биз жавобгар бўлган барча одамлар учун кўтармоқчиман. Саломат бўлайлик!”, деб айтди Обама.

БМТ Бош котиби Пан Ги Мун ва делегациялар раҳбарлари оч қизил вино қуйилган қадаҳларни кўтаришди.

Top