17:56 / 29.09.2015
1722

Винус Уильямс WTA доирасидаги ўйинларда 700-ғалабасига эришди

Америкалик теннисчи Винус Уильямс ўзининг аёллар теннис Ассоциацияси (WTA) турнирларидаги 700-ғалабасига эришди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатмоқда..

Опа-сингил Уильямсларнинг каттаси бу натижага Хитойдаги теннис турнирининг иккинчи даврасида (мукофот жамғармаси – $2,2 млн) германиялик Юлия Гергесни мағлубиятга учратиб эришган. Учрашув 6:4, 6:3 ҳисобида Уильямс фойдасига ҳал бўлган.

WTA таснифидаги турнирларда ғалаба қозониш бўйича рекорд кўрсаткич чехиялик собиқ теннисчи Мартина Навратиловага тегишли бўлиб турибди – 1442 ғалаба. Винус Уильямс бу борада энг яхши теннисчилар рўйхатининг 9-қаторида бормоқда.

35 ёшли америкалик теннисчи ҳозирда WTA рейтингида 24-ўринни эгаллаб турибди. Мазкур турнирнинг учинчи даврасида Уильямс испаниялик Карла Суарес-Наваррога қарши кортга чиқади.

Top