00:48 / 30.09.2015
2711

2018 йилги жаҳон чемпионатининг Фаластин-Саудия Арабистони саралаш учрашуви Иорданияга кўчирилди

ФИФА 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичидан ўрин олган Фаластин ва Саудия Арабистони ўртасидаги учрашувни Фаластиннинг Рамаллоҳ шаҳридан Иордания пойтахти Омманга кўчирди. Бу ҳақда CNN телеканали маълум қилди.

ФИФА Саудия Арабистони терма жамоасининг Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида жойлашган Фаластинга бориш учун жамоа футболчилари Исроил томонидан назорат қилинувчи чегарадан ўтишга мажбур бўлишлари борасидаги эътирози сабабли бундай қарорни қабул қилди.

Фаластин футбол уюшмаси Жаброил Ражаб бу қарордан карахт ҳолга тушган ва уни адолатсиз ва нохолис деб атаган. Ражабнинг айтишича, Фаластин томони Саудия Арабистони терма жамоасини Оммандан Рамаллоҳга вертолётда олиб ўтишни таклиф қилган.

Top