17:16 / 30.09.2015
2427

ЕЧЛ, 2-тур: иккинчи кун ўйинлари учун анонс

Бугун Европадаги яшил майдонларда ЕЧЛнинг гуруҳ босқич 2-тур учрашувлари давом эттирилади. Тўртта гуруҳда (А, В, С, D) жамоалар навбатдаги рақибларига қарши майдонга чиқишади.

А гуруҳи
Мальмё - Реал Мадрид

Биринчи турда йирик ҳисобда "Шахтёр"ни енгган "Реал" жамоаси сафарда "Мальмё" билан кураш олиб боради. Кўпчилик Бенитес шогирдларининг ғалабасини кутмоқда.

Шахтёр - ПСЖ

Украинада эса парижликлар муҳим ўйин ўтказишади.
Бу ўйин арафасида ПСЖ раҳбарияти жамоа ЕЧЛнинг ярим финалига чиқиши эвазига бош мураббийи Лоран Блан билан шартномани узайтириши ҳақида маълум қилди.


В гуруҳи
Манчестер Юнайтед - Вольфсбург

1-турда сафарда Нидерландиянинг ПСВ жамоасига мағлуб бўлган "МЮ" бугун ўз майдонида "Вольфсбург"ни қабул қилади. Англия футболи мухлислари кечаги ўйинларда "Арсенал" ва "Челси" мағлубиятли ўйинлар ўтказгач, "Манчестер Юнайтед" ғалаба қозонишига умид қилмоқда.
Бу ўйин UzReport UZ телеканали орқали жонли равишда трансляция қилиниши кутилмоқда.


ЦСКА - ПСВ

Москва армиячилари биринчи турдаги нурсиз ўйиндан кейин, бугун ўз мухлислари қаршисида ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишади. Бугун Москвага ПСВ ташриф буюради.

 

С гуруҳи
Астана - Галатасарой

Қозоғистоннинг "Астана" жамоаси бугун Туркиянинг "Галатасарой" жамоасини қабул қилади. Ҳар икки жамоа биринчи турда мағлубиятга учраган.

 

Атлетико Мадрид - Бенфика

Антуан Гризманн етакчилигидаги "Атлетико" бугун ўз майдонида "Бенфика"ни қабул қилади. Гуруҳдан чиқиш учун айнан шу жамоалар асосий давогарлар сифатида қаралмоқда.

 

D гуруҳи

Боруссия М - Манчестер Сити

ЕЧЛда омадсиз иштирок этиши билан маълум бўлган "Манчестер Сити" мавсумни омадсиз ўтказаётган бошқа бир жамоа, Менхенгладбахнинг "Боруссия" жамоси майдонига сафар қилади. "Шаҳарликлар" жамоасидан ҳам нафақат ўз шарафи, балки АПЛ шарафини ҳимоя қилиши талаб этилади.


Ювентус - Севилья

Ўтган мавсум финалчилари бўлмиш "Ювентус" бугун Испаниянинг турнирдаги 5 вакилидан бири "Севилья"ни қабул қилади. Жамоа ички чемпионатдаги муваффақиятсизликларни халқаро майдондаги зафарлар орқали ювишга ҳаракат қилиши керак.

Барча ўйинлар Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

Top