19:28 / 30.09.2015
3610

Фарҳод Толипов: Ўзбекистон Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорлик бошида туриши лозим

Ўзбекистонлик сиёсатшунос Фарҳод Толиповнинг фикрича, Ўзбекистон минтақани бирлаштириш ишининг бошида туриши лозим.

EurasiaDaily нашрига берган интервьюсида у Ўзбекистоннинг минтақадаги ўрни ҳақидаги саволга жавоб берар экан, “жавоб кўплаб академик соатларни эгаллаши”ни тан олди.

“Қисқача айтганда, - сўзида давом этди эксперт, – менинг фикримча, Ўзбекистон Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг локомотивига айланиши лозим. У минтақадаги геосиёсий вазиятни кўп жиҳатдан белгилаб берувчи асосий давлатдир. Қозоғистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилишидан сўнг Марказий Осиё етакчиси масаласи (гарчи бу, менинг қарашимча, бир қадар кўпиртириб юборилган ва ҳатто мифик тушунчадир) Ўзбекистон фойдасига ҳал бўлмоқда. Чунки Қозоғистон Марказий Осиё эмас, афтидан, Евросиё давлати бўлмоқчи. Афсуски, бугун Ўзбекистон бу ролдан ўзини четга олди. Умид қиламанки, бу вақтинчалик ҳолат”.

Top