14:56 / 30.09.2015
3230

Ироқ ва Саудия 1.5 минг дона БМП-3 сотиб олмоқчи

Ироқ Россиядан 500 дона, Саудия Арабистони эса БМП-3 пиёдалар ҳарбий машиналарини сотиб олмоқчи. Бу ҳақда ушбу техникани ишлаб чиқарувчи “Тракторные заводы” концерни президенти ўринбосари Альберт Баков баёнот берди.

“Бизда Ироқдан БМП-3 машиналарига 500та буюртма бор, Саудия Арабистони ҳам ундан 950та сотиб олмоқчи”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
Унинг таъкидлашича, буюртмаларни бажаришда ҳеч қандай муаммо йўқ, аммо ички бозорда ҳам талаб борлиги туфайли муддатларни қайта кўриб чиқиш талаб қилинади.

Top