16:22 / 30.09.2015
3738

Жиззах вилоятида кекса кишини калтаклаб, тунаб кетишди

Жиззах вилоятининг Пахтакор туманида номаълум жиноятчи 62 ёшли пенсионер Нурилла М. нинг нафақа пули – 575 минг сўм ва невараси совға қилган “Нокиа” русумли мобиль телефонини зўрлик билан тортиб олди.

“На посту” нашрининг ёзишича, жиноятчи кекса нафақахўрни шунчаки тунамаган, балки уни дўппослаган ва ерда ётган қариянинг чўнтакларини тинтиб, воқеа жойидан қочиб қолган. Ўзига келган жабрдийда яқин-атрофдаги ички ишлар бўлимига бориб, жиноят тўғрисида маълум қилган. Нурилла ота ички ишлар ходимларига жиноятчини батафсил тасвирлаб берди.

Унинг маълумотлари асосида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида жиноятчи тез фурсатларда қўлга олинди. Маълум бўлишича, мазкур хатти-ҳаракатларни қўшни туманда яшовчи 33 ёшли Шерзод М. содир этган экан.

Top