02:37 / 30.09.2015
4555

KUN.UZ дайжести: 29 сентябрда рўй берган энг асосий хабарлар

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга 29 сентябрь куни рўй берган энг асосий хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Ислом Каримов ўқитувчи ва мураббийларни давлат мукофотлари билан тақдирлади>>

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 29 сентябрь куни "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонини имзолади

«Пахтакор» - «Металлург» учрашуви келишилган деб топилди ва Рустам Мирсодиқовнинг мураббийлик лицензияси бекор қилинди>>

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати иштирокчиси Бекободнинг «Металлург» клуби бош мураббийи Рустам Мирсодиқовнинг мураббийлик лицензияси бекор қилинди

GM Powertrain Uzbekistan компаниясига янги бош директор тайинланди>>

Автомобиллар учун двигателлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи GM Powertrain Uzbekistan (GMPT) акционерлари Женнифер Бигелоуни компаниянинг янги бош директори этиб тайинлашди.

БМТ Бош Ассамблеяси: Путиннинг беш асосий тезиси>>

БМТ Бош Ассамблеясининг 70-саммитидаги чиқишида Россия президенти Владимир Путин замонавий дунё олдида турган асосий масалаларни тезисли тарзда ифодалаб берди

Путин ва Обаманинг учрашуви 1,5 соатдан ортиқроқ давом этди>>

АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессияси доирасида икки томонлама учрашув ўтказилди

БМТ Бош Ассамблеянинг 70-сессияси: Ким нима таклиф қилди?>>

28 сентябрь куни БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида Бош Ассамблеянинг 70-сессияси доирасидаги энг муҳим воқеалар бўлиб ўтди

Эрон президенти АҚШни террорчиликда айблади ва ядровий келишувни маъқуллади>>

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний БМТ Бош ассамблеяси 70-сессиясидаги нутқи давомида АҚШни террорчилик сиёсати ҳамда “фаластин халқини таҳқирловчи сионистик тартибни қўллаб-қувватлаётгани” учун танқид қилди

Афғонистон “Толибон” жангарилари Қундуз шаҳрини босиб олганини тасдиқлади>>

Афғонистон “Толибон” жангарилари мамлакат шимолидаги Қундуз шаҳрини босиб олишгани ва бу АҚШ ҳарбий ёрдами кўрсатилаётган 2001 йилдан бери улар томонидан босиб олинган илк йирик шаҳар эканлигини маълум қилди

Порошенко Россия Украинага қарши уруш олиб бораётганини иддао қилмоқда>>

Украина президенти Пётр Порошенко Россия Украинага қарши уруш олиб бораётганини иддао қилмоқда. Порошенко бу ҳақда БМТ Бош ассамблеяси 70-сессиясидаги нутқи давомида айтиб ўтди



Top