19:48 / 30.09.2015
2912

Москвага янги прокурор тайинланди

Россия президенти Владимир Путин Москва шаҳри прокурори Сергей Куденеевни лавозимидан озод қилди ва унинг ўрнига Владимир Чуриковни тайинлади. Бу ҳақдаги фармон ҳуқуқий маълумотлар порталида расман маълум қилинган.

"Сергей Куденеев Васильевич Москва прокурорлиги лавозимидан озод этилсин. Унинг ўрнига 5 йиллик муддатга Чуриков Владимир Викторович тайинлансин", дейилади фармонда.

Бундан олдинроқ, Москва шаҳри думаси Владимир Чуриков номзодини прокурорлик лавозими учун маъқуллаганди. 58 ёшли ушбу ҳуқуқшунос 2010 йилнинг апрелидан буён Волгоград вилояти прокурори сифатида ишлаб келган ва энди бу лавозимидан озод этилган.

Top