11:57 / 30.09.2015
2324

Нью-Делида терактлар хавфи туфайли хавфсизлик чоралари кучайтирилди

Махсус хизматлар қўпорувчилик ҳаракатларига тайёргарлик кўрилаётгани тўғрисидаги маълумотларни қўлга киритганидан сўнг Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳри ва унга яқин Ражастхан штати хавфсизлик кучлари тайёр ҳолатга келтирилди.

Полиция маълумотларига кўра, ИШИД жангарилари Ҳиндистонда яқинлашиб келаётган Дивали байрамлар мавсумидан фойдаланган ҳолда одамлар гавжум жойларда портлашлар содир этишга ҳаракат қилади. Разведка маълумотларига кўра, мазкур мақсадларни амалга ошириш учун 12-13 нафар қуролли жангари Араб денгизи орқали сузиб ўтиб, Гужарот штати ҳудудига кириб келишган ва Ҳиндистон пойтахти сари йўл олган.

Шу муносабат билан стратегик муҳим объектлар, жумладан, аэропортлар ва электр станцияларида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Шаҳарда тезкор қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.

Top