15:49 / 30.09.2015
2765

Ўзбекистондан Қирғизистонга ноқонуний равишда қурилиш моллари олиб кирилишига тўсқинлик қилинди

Қирғизистоннинг Баткен вилояти чегара отряди Айдаркен участкаси ходимлари Ўзбекистондан Қирғизистонга контрабанда юкининг олиб кирилишига тўсқинлик қилишди. Бу ҳақда қўмитанинг матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, икки қирғизистонлик “КамАЗ” юк машинасида Бурғунли назорат-ўтказиш пункти орқали мамлакатга ҳужжатлаштирилмаган қурилиш ёғочлари олиб кирмоқчи бўлган. Уларнинг умумий қиймати 100 минг қирғиз сўмини ташкил қилган.

Top