21:19 / 30.09.2015
4337

SKEYE Pico: дунёдаги энг митти дрон

TRNDlabs компанияси ўзи ишлаб чиқарган SKEYE Pico Drone дронини дунёдаги энг митти дрон деб таништирди. Дроннинг ўлчамлари 2,2х2,2 сантиметрни, оғирлиги эса бор-йўғи 7 граммни ташкил қилади. Янги қурилмани савдога чиқарилишидан аввал 49 доллардан сотиб олиш мумкин.

SKEYE Pico Drone дрони Ready to Fly Technology (RTF) технологияси ёрдамида бошқарилади ва учта сезгирлик даражасига эга. Қурилма ҳаваскорлик тасвирга олишдан кўра, кўпроқ болаларга ва дронларга энди қизиқаётганларга мўлжалланган, чунки гаджет илғор дрон моделларидан фақрли ўлароқ, видеокамерага эга эмас.

4 роторли дрон нафақат юқорига-пастга ҳаракатлана олади, қурилма 6 та ўқ бўйича стабилизацияга эга, гироскопининг сезгирлиги эса автоматик тарзда созланади. Бошқарув пульт ёрдамида амалга оширилади, унинг максимал таъсир қилиш доираси 50 метрни ташкил қилади. Қурилманинг 80 мА-соатли аккумулятори тахминан 8 дақиқа парвоз қилишга етади.

Top