18:26 / 30.09.2015
2127

Сурия элчиси: Ироқда яратилган марказ ИШИДга қарши кураш жараёнини мувофиқлаштириб боради

Ироқда Эрон, Сурия ва Россия иштирокида яратилган марказ ИШИДга қарши кураш жараёнини мувофиқлаштириб боради. Бу ҳақда Суриянинг Москвадаги элчиси Риёд Ҳаддод баёнот берди.
“АҚШ ва унинг иттифоқчилари коалицияси ҳеч қандай натижа бермади. ИШИДнинг географик ҳудуди кенгайиб бормоқда, улар шаҳарларни эгаллашда давом этмоқда, террорчилар миқдори тезлик билан ўсиб бормоқда. Ироқдаги марказ ИШИД позициялари бўйлаб зарбаларни мувофиқлаштириб боради”, - деди у ТАСС мухбири билан суҳбат чоғида.

Top