10:04 / 01.10.2015
4326

“Известия”: миграция хизмати хорижликлар учун иш патентларини муддатсиз қилиб қўяди

Россия федерал миграция хизмати янги қонун лойиҳаси доирасида хорижлик ишчиларни доимий равишда рухсатномани узайтириш мажбуриятидан халос қилмоқчи, деб хабар беради “Известия” газетаси.

“Чет эл фуқароси иши ҳақидаги маълумотлар бугун иш берувчи томонидан солиқ тўланганидан сўнг берилади. Ўзгартишлар бу маълумотларнинг такрорланиши олдини олади, яъни мурожаатнома бериш ва патентни узайтириш бекор қилинади. Бу қабул қилувчи томон учун маъмурий тўсиқларни амалда олиб ташлайди ва хизматнинг минтақавий бўлинмаларидаги ортиқча ишни камайтиради”, - таъкидлади газетанинг манбаси.

Унинг сўзларига кўра, миграция хизмати миграцион ҳисоб доирасида қайд қилинадиган маълумотлар рўйхатини ўзгартирмоқчи, у ердан, жумладан, Россияда яшаш муддатлари олиб ташланади.

Top