17:33 / 01.10.2015
4653

АҚШда электрон сигаретасини қувватлантириш вақтида жабрланган фуқарога 1,9 млн доллар товон пули тўланди

АҚШ ғарбидаги Риверсайд округи олий суди Калифорния штатида истиқомат қилувчи фуқарога электрон сигареталарни зарядловчи қурилмалар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компаниялар томонидан 1,9 миллион доллар миқдоридаги товон пули тўланиши бўйича қарор чиқарди. Ассошейтед Пресс нашрида ёзилишича, бунга жабрланувчининг компания томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот туфайли куйиш жароҳати олгани сабаб бўлган.

Хабарда айтилишича, бу суд ишида VapCigs, Cartons 2 Go ва Tobacco Expo компаниялари жавобгарликка тортилган.

Аниқлик киритилишича, бу суд иши 2013 йилда содир бўлган воқеа бўйича бўлиб ўтган. Ўша йили жабрланувчи Женнифер Райс ўз турмуш ўртоғи билан аэропортдалигида ўз электрон сигаретини қувватлаб олиш учун металл қурилмага яқинлашган ва қувватлантириш жараёнида ёнғин келиб чиққан. Унинг рафиқи Ксавье Райс вақтида етиб келиб оловни ўчирган, Райс хоним бу вазиятда иккинчи даражали кучишга учраган.

Натижада, ушбу жуфтлик Бразилия сафарини қолдиришга мажбур бўлган. Женнифер Райс шифохонада даволаниб чиққан.

Top