07:49 / 01.10.2015
5257

Дмитрий Песков: Россия АҚШдан Сурия осмонини бўшатишни талаб қилмаган

Кремлда Россия гўёки АҚШдан Сурия осмонини бўшатишни талаб қилгани ҳақидаги хабарлар номақбул эканлиги маълум қилинди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги. 

“Вазиятни бундай таърифлаш умуман нотўғри. Гап бу ерда талаблар ҳақида бормаяпти, албатта”, деб айтди Владимир Путин матбуот котиби Дмитрий Песков.

Песков АҚШ ва “ИШИД”га қарши коалицион курашга алоқадор бўлган бошқа давлатлар билан ахборий ҳамкорлик амалга оширилишини таъкидлаб ўтди.

Оқ уй вакили Жош Эрнестнинг айтишича, АҚШ раҳбарияти Россиядан АҚШнинг Сурияда жангариларга қарши авиазарбалар беришни тўхтатиши бўйича илтимослар олган.

Top